Линклар

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг муовини лавозимида ишлаб келган Мурод Асқаров Малайзияга элчи этиб тайинланган.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати уни номзодини тасдиқлаган.

Асқаров 2009 йилдан шу йилни июль ойига қадар Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси лавозимида ишлаб келган Шукур Собитов ўрнини эгалламоқда.

Ўтган ҳафта Собитовни Ўзбекистон прокуратураси ходимлари уйидан олиб кетгани ва у ҳибсда ушлаб турилаётгани ҳақида Озодлик уни оиласига яқин манбааларга асосланиб хабар берган эди.

Собиқ элчи Ўзбекистон элчихонаси мулкини талон-тарож қилганликда айбланаётгани айтилмоқда.

Шукур Собитов ўрнига элчи этиб тайинланган Мурод Аскаров Ўзбекистоннинг БМТдаги элчиси лавозимида ҳам ишлаган.

XS
SM
MD
LG