Линклар

logo-print

Халқаро Амнистия Ўзбекистон ҳукуматини Дилором Абдуқодировани озод этишга чақирди


Британиядаги Халқаро Амнистия инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматидан Дилором Абдуқодировани озод этишни талаб этмоқда.

2010 йилда Австралиядан қайтиши билан 10 йилга қамалган Андижон ҳодисаларининг гувоҳи Абдуқодированинг қамоқ муддати яқинда ёпиқ маҳкама билан узайтирилган.

Тўрт йилдан буён қамоқхонада қолаётган 49 ёшли Дилором Абдуқодировага қамоқхона қоидасини бузган, деган айблов билан саккиз йиллик муддат қўшиб берилган.

Дилором Абдуқодирова Андижон ҳодисалари бўйича Ўзбекистон Олий судида ўтказилган маҳкама жараёнлари вақтида ҳукумат қўшинлари қуролсиз намойишчиларни отгани ҳақида гувоҳлик берган Маҳбубуа Зокированинг опасидир.

XS
SM
MD
LG