Линклар

Ўзбекистонда қуёш коллекторлари ишлаб чиқарадиган корхона фаолият бошлади


Жиззах вилоятининг “Жиззах” махсус саноат ҳудудида қуёш келлекторлари ишлаб чиқарадиган Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси фаолият бошлади.

“Ўзбекэнерго” давлат акциядорлик компанияси ва Хитойнинг “Hangzhou Zhongwu Electronic Meters Company Limited” ширкатлари “Қуёш иссиқлик энергияси” номли янги қўшма корхонанинг таъсисчилари ҳисобланади.

“Ўзбекэнерго” матбуот хизматининг маълум қилишича, қўшма корхона йилиги 50 минг дона маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга.

UzDaily.uz нашри мазкур лойиҳанинг қиймати 3 миллион 340 минг АҚШ долларига тенг эканини хабар қилди.

2013 йил 18 март куни Ўзбекистон президенти Жиззах вилоятида “Жиззах” махсус саноат ҳудудини барпо этиш ҳақидаги фармонни имзолаган.

Ҳужжатда махсус саноат ҳудуди Сирдарё вилоятида ҳам ўз филиалларига эга бўлиши назарда тутилган.

XS
SM
MD
LG