Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:54

Ўзбекистон-Қозоғистон ўртасидаги савдо айланмаси $ 1,6 миллиардга етди


Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Б.Жексембин.
Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Б.Жексембин.

2014 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон-Қозоғистон ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми 1 миллиард 600 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

Буни Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Бўрибой Жексембин маълум қилди.

Элчига кўра, жорий йилнинг январь-июнь ойларида икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 2013 йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоизга ўсган.

Қозоғистон Республикаси конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан пайшанба куни Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида сўзлаган Бўрибой Жексембин Қозоғистон ташқи сиёсатида Ўзбекистон доим устивор аҳамият касб этишини таъкидлаган.

Айни пайтда Қозоғистон элчиси Ўзбекистон халқини Мустақиллик байрами билан қутлади.

XS
SM
MD
LG