Линклар

logo-print

Ўзбекистонда мамлакат мустақиллигининг 23 йиллигига бағишланган тадбирлар давом этмоқда.

Тошкентнинг “Алишер Навоий”даги миллий боғида, президент Ислом Каримов иштирокида тантанали байрам тадбири ўтказилди.

Якшанба куни эрталаб “Шаҳидлар хотираси” хиёбонида халқ озодлиги ва мамлакат мустақиллиги йўлида қурбон бўлганлар хотирасини ёд этиш маросими ўтказилди.

Қуръон тиловат қилиниб, қатағон қурбонлари руҳига ҳурмат бажо келтирилган маросимда Ислом Каримов ҳам қатнашди.

Кейинроқ президент Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди.

Шанба куни Ўзбекистон президенти Тошкентдаги қурилиш объектлари, янги қурилаётган йўл ва кўприкни бориб кўрди.

Мустақиллик арафасида пойтахтда хавфсизлик чоралари кучайтирилган, марказга элтувчи бир нечта йўлда автомобиллар қатнови тўхтатилган.

Ўтган ҳафта вилоятлардан Тошкентга автобуслар қатнови тўхтатилгани ва қўшни давлатлар билан чегараларда назорат кучайтирилгани хабар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG