Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:37

OzodlikOnline: Ўзбекистон мустақиллиги орадан 23 йил ўтиб таҳдид остидами?


Президент Ислом Каримов Мустақиллик байрами арафасида халқни табриклашдан кўра, таҳдидлардан огоҳлантиришни лозим топди.
Президент Ислом Каримов Мустақиллик байрами арафасида халқни табриклашдан кўра, таҳдидлардан огоҳлантиришни лозим топди.

1 сентябрь, душанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05да эфирга чиқадиган OzodlikOnline жонли мулоқотида Ўзбекистон мустақиллиги орадан 23 йил ўтиб таҳдид остидами, деган саволни муҳокама қиламиз.

Ўзбекистон Мустақиллик байрами арафасида президент Ислом Каримов диний уламолардан аҳолини "Исломий давлат" хавфидан огоҳлантиришни "илтимос қилди".

"Ўзбекистон" телевидениеси орқали намойиш қилинган чиқишида, Каримов мамлакатининг тинч-осойишта экани, халқининг эса бундан рози экани ва бу ҳол Ўзбекистонни ташлаб қочган ички душманлар, айни пайтда четдан ғайирлик қилаётган ташқи душманларнинг "ҳасадини қўзғаётгани"ни таъкидлади.

Ўзбекистон мустақиллигини ҳар қандай йўл билан ҳимоя қилишга чақирган президент Каримов афтидан, Ироқ ва Суриядан туриб, Ўзбекистонга таҳдид қилаётган "Исломий давлат" сафидаги ўзбекистонлик жанггари-жиҳодчиларни назарда тутган ҳолда, диний уламоларни бу таҳдидни бартараф қилиш чораларига ёрдамлашишни талаб қилди:

"Биз ёшларга қандай тушунтириб беришимиз керак, бу бало қаердан пайдо бўлдию кимга қандай таъсир ўтказиши мумкин? Буларнинг таъсири кучайиб, кўп мусулмонларни нотўғри йўлларга бошақараяпти-ку! Мусулмонлар идораси имом-хатиблари жойларда, авваломбор ўзи хабардор бўлиши керак ва жойларда тушунтириш ишлари олиб бориши керак. Мен ўйлайманки, балким Самарқандга бориб, Имом Бухорий халқаро мусулмонлар марказида мажлис ўтказиб, дунёда бўладиган ишлар ҳақида маслаҳатлашиб олиш керак. Эътибор беринг, маслаҳатлашиб, деяпман. Буйруқ деган нарса мусулмонлар оламида бўлмаслиги керак. Буйруқ бу — фатво. Ҳар қандай мажлисда буйруқ бериш нотўғри", деди Каримов.

OzodlikOnline: Ўзбекистон мустақиллиги орадан 23 йил ўтиб таҳдид остидами?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:55:00 0:00
Бевосита линк

Президент мамлакат мустақиллигининг 23 йиллиги арафасида бундай огоҳлантирув билан чиқиши Ўзбекистон учун реал таҳдид туғилганини англатадими?

Умуман, Ўзбекистон мустақиллиги орадан 23 йил ўтиб таҳдид остидами? Агар шундай бўлса, Ўзбекистон суверенитети ва мустақиллигига қандай таҳдидлар бор?

1 сентябрь, душанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05да эфирга чиқадиган OzodlikOnline жонли мулоқотида ана шу мавзуни муҳокама қиламиз.

XS
SM
MD
LG