Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:26

Путин Қозоғистонни катта рус дунëсининг бир қисми деб атади


Путин Қозоғистонни катта рус дунëсининг бир қисми деб атади
Путин Қозоғистонни катта рус дунëсининг бир қисми деб атади

Қозоғистонлик ëшлар тарафидан юборилган юзлаб тарих китоблари душанба куни Москва главпочтамтини тўлдириб юборди. Қозоғистон тарихи ҳақидаги бу китоблар Россия Президенти Владимир Путиннинг “Қозоқларда ҳеч қачон давлатчилик бўлмаган” деган гапига протест сифатида жўнатилди. Жума куни Владимир Путин рус ёшларининг “Селигер-2014” лагерида айтган “Қозоғистон учун катта рус дунëсининг бир қисми бўлиш фойдали” ва “Қозоқларда ҳеч қачон давлатчилик бўлмаган” деган жумлалари қозоқ зиëлиларининг норозилигига сабаб бўлди.

Олмаотадаги фуқаровий жамият фаоллари Путиннинг бу гапига норозилик сифатида¸ ўтган шанбадан бошлаб “Путинга тарих китобини юбор деган”, деган флешмобни бошлашди.

Олмаоталик ëшлар ташаббуси бутун Қозоғистонга ëйилиб¸ икки кун ичида минглаб нусҳада Қозоғистон тарихи китоблари Москвага почта орқали жўнатилди.

Украина сценарийси Қозоғистонга жорий қилинадими?

Россия ëшларининг “Селигер-2014” лагерида 29 август куни чиқиш қилган асли қозоғистонлик, лекин миллати рус талаба қиз Анна Сазонова Украина сценарийси Қозоғистонга жорий қилинадими¸ дея Владимир Путинга савол берди.

Путин Қозоғистонни катта рус дунëсининг бир қисми деб атади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:00 0:00
Бевосита линк

Бу саволга жавоб берган Владимир Путин “Қозоғистон аҳолисининг катта қисми Россия билан муносабатларни ривожлантириш тарафдоридир ва Қозоғистон учун катта рус дунëсининг бир қисми бўлиш фойдали”, деган фикрни илгари сурди.

Украина сценарийси такрорланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга аниқ жавоб бермаган Владмир Путин Назарбоев шахсига тўхталди.

Путиннинг фикрича, Назарбоев соғ ва тирик, "Худога шукрки, ҳокимиятдан кетмоқчи эмас. Донишманд раҳбар сифатида у ўз мамлакати келажаги ҳақида ўйлайди".

“Назарбоев жуда билимдон раҳбар. Собиқ иттифоқ мамлакатларида, эҳтимол, энг билимдон раҳбар у бўлиши мумкин. У ҳеч қачон ўз халқининг хоҳиш-истагига қарши бормайди. У халқи нима кутаётганини яхши тушунади. Охирги пайтларда қилинган жуда кўп ишлар унинг ташкилотчилик қобилияти самарасидир”, деди Путин.

Путинга кўра¸ Назарбоев ноёб ишни амалга оширган. Илгари давлат бўлмаган мамлакат ҳудудида давлат барпо этган:

“Қозоқларда ҳеч қачон давлатчилик бўлмаган. Шу нуқтаи назардан у собиқ иттифоқ ҳудудидаги ноёб шахслардан бўлиб, Қозоғистон учун нодир раҳбардир. Евроосиё иттифоқи, тан олишим керак, бу унинг ғояси, мен ўйлаб топганим йўқ. У ўйлаб топган буни. Биз барчамиз бу ишни мантиқий якунлаб қўйишга жалб қилинганмиз ва охирига етказамиз”, деди Владимир Путин.

Россиянинг навбатдаги нишони Марказий Осиëми?

Ўзбекистонлик тахлилчи Алишер Илхомов, Озодлик билан суҳбатда, Путиннинг гапини изоҳлар экан¸ Россия президенти риторикаси Жириновскийнинг шовинистик демагогиясига яқинлашганига эътибор қаратди:

- Путин Қозоғистонни давлатчилик тарихидан мосуво қилгани асосий мунозара боиси бўлди. Лекин нимагадир Путин нутқидаги “Катта рус дунëси” жумласи эътиборсиз қолмоқда. Путиннинг “Қозоғистон учун катта рус дунëсининг бир қисми бўлиш фойдали” деган гапи жуда баҳсли. Биринчидан, шунчаки рус дунëси эмас “Катта рус дунëси”, деган жумла ишлатилди. Бу Қозоғистон давлати Россия ҳудудининг эҳтимолий қисми эканига ишоратми? Ëки Қозоғистонга қарата “Сен ўз давлатчилигинг омонат”, деган муждами бу. Қозоғистон “Катта рус дунëси”нинг бир бўлаги, дея писанда қилингани ғалати¸- дейди суҳбатдош.

Алишер Илхомовга кўра¸ Қозоғистондан кейин Ўзбекистон ҳам Россия кўз тикаëтган ҳудуд бўлиб қолмоқда.

Суҳбатдошга кўра¸ Россиянинг Қримни аннексия қилгани ортидан Кремль СССРни қайта тикламоқчи деган хавотирлар реал шамойил касб қилмоқда.

Бу хавотирлар Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон каби фуқаровий жамият ва демократик институтлар ривожланмаган мамлакатлар мустақиллигини савол остига қўймоқда.

Кремлнинг МДҲга нисбатан агрессив ташқи сиëсати оқибатида Ўзбекистон ҳам ўз мустақиллигини йўқотадими?

Бу саволга Озодликнинг Қурултой эшиттиришида қатнашган Москвадаги Болқон¸ Кавказ ва МО тадқиқотлар маркази директори Артем Улунян бундан бир ой олдин “афсуски шундай” деб жавоб берган эди.

- Бу энди реаллик. Чунки Кремль учун МОдаги давлатларга ҳусусан Ўзбекистонга таъсир қилиш фурсати келди. Ўзбекистон бундай таъсирга берилувчан давлат сифатида кўрилади,- дейди Улунян.

Алишер Илхомовга кўра¸ Путин Россияси СССРни "реанимация" қилиш ҳаракатини бошлаган:

- Воқеалар ривожидан ҳулоса чиқарсак¸ Путин 1991 йили ўз мавжудлигини йўқотган давлат, яъни СССРни реанимация қилишни ҳаëл қилмоқда. Владимир Путин турли восита ва усуллар билан узоқ бўлмаган истиқболда Марказий Осиëга нисбатан бундай хуруж амалга оширилажагини ўз нутқларида ифода қилишни бошлади¸- дейди Алишер Илхомов.

Назарбоев: “Биз ҳеч қачон Қозоғистон мустақиллигига таҳдид соладиган ташкилот таркибида бўлмаймиз”

Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев, агар Евроосиё иттифоқи ўз мамлакати мустақиллигига таҳдид солса, ундан чиқиши мумкинлигини маълум қилди.

Бир қатор оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, у шу йўл билан Владимир Путиннинг қозоқ давлатчилигини инкор қилганига муносабат билдирган.

Нурсултон Назарбоев “Хабар” телеканалига берган интервьюсида агар илгари шартномада белгиланган қоидалар амалга оширилмаса, Қозоғистон Евроосиё иқтисодий иттифоқида аъзолигидан воз кечишга тўлиқ ҳаққи борлигини билдирди:

“Остона ҳеч қачон Қозоғистон мустақиллигига таҳдид соладиган ташкилот таркибида бўлмайди”, деб таъкидлади Қозоғистон раҳбари.

Қозоғистон президенти ўз мамлакатининг мустақиллигини “бу бизнинг ота-боболаримиз курашган энг катта бойлигимиздир”, дея атади.

Назарбоевнинг қайд қилишича, агар шартномада белгиланган қоидалар бажарилмайдиган бўлса, Қозоғистон Евроосиё Иқтисодий Иттифоқини тарк этиши мумкин.

“Мен бу ҳақда олдин ҳам гапирганман, ҳозир ҳам қайта айтаман”, деб таъкидлаган Назарбоев Қозоғистоннинг мамлакат хавфсизлигига хавф соладиган ташкилотлар таркибида бўлмаслигини таъкидлади.

Экспертларнинг фикрича, Қозоғистон Украинадан сўнг Россиянинг ҳудудий даъволар билан уруш бошлаши мумкин бўлган навбатдаги давлатдир.

XS
SM
MD
LG