Линклар

Мустақил Ўзбекистон 23 га кирди.

23 йил қанчалик катта муддат?

Принципда риторикдир бу савол.

Чунки катта муддат дегувчилар ҳам, аксини айтгувчилар ҳам бу саволга жўяли жавоблар топа билади.

Шахсан мен катта муддат дегувчилар сафидаман.

Масалан, Қуръони Карим 23 йил давомида шаклланган, шунча йил давомида пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) га нозил қилинган.

Инсон умрига қиёсланса ҳам 23 йил – катта муддат. 1991 йили туғилган ўғил-қизлар бугун ўзлари фарзандлидир.

Мен 23 йил – қисқа муддат, дегувчилар сафида ҳам бўлишим мумкин.

Масалан, раҳбарлар умрига қиёсланса, 23 йиллик муддатнинг қисқа эканлиги кўринади.

Ўзбекистон ҳокимияти тепасида энг узоқ турганлардан бири - Шароф Рашидовнинг раҳбарлик муддати Мустақилликнинг бугунги ёшидан 1 йилга кўпроқ эди.

Лекин 75 га кирган Ислом Каримовнинг раҳбарлик муддати Рашидовникидан 1 йилга, Мустақиллик ёшидан 2 йилга кўп.

23 йиллик муддатнинг ўта қисқа эканлигига яна бир далил: ҳисоб-китобларга қараганда, 75 га кирган одам умрининг ўртача 23 йили уйқуда ўтар экан.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG