Линклар

OzodNazar: “Ўзини "Ислом давлати" деб атаётган гуруҳ сафларида қанча ўзбек бор?”


Сарлавҳага чиқарилган саволнинг сиёсатшунос Камолиддин Раббимов назаридаги жавобини унинг бугунги OzodNazarида тингланг. Гап шундаки, 31 август - Қатағон қурбонларини ёд этиш кунида Тошкентдаги "Шаҳидлар хиёбони"га борган президент Каримов уламолардан аҳолини "Исломий давлат" хавфидан огоҳлантиришни "илтимос қилди". Бас, мамлакат раҳбари шунчалик ташвишга тушаётган экан, таҳдид кучли эканда...

Камолиддин Раббимовга берилган саволлардан яна бири будир:

“Ўзбекистонда пахта яккаҳокимлигига қайси йили барҳам берилган?”

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 23 йиллигига бағишланган байрам тантанасида нутқ сўзлар экан, Президент Каримов Ўзбекистон Совет даврида “пахта яккаҳокимлиги ҳалокатли тус олган ўлка” бўлганини яна эслади. Каримовнинг гапи мазмунига кўра, пахта яккаҳокимлигига мустақиллик йилларида барҳам берилган. Хўш, айнан қайси йили?

Хуллас, сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг OzodNazarида Ўзбекистон раҳбарининг 31 август кунги чиқишларининг асосий нуқталари устида сўз бўлди.

OzodNazar эшиттириши меҳмонлари билдирган фикрлар уларнинг фикрларидир, Озодлик радиоси позицияси муҳокама қилинаётган масалаларда меҳмонлар позициясига мос келмаслиги мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG