Линклар

Истанбулнинг Отатурк халқаро аэропортидан Тошкентга учмоқчи бўлган ўзбекистонликлар ОзодМикрофонга мурожаат қилиб, қўлида чиптаси бўлган йўловчилар рейсдан қолиб кетиш ҳоллари кўпаётганидан шикоят қилди.

Бир неча йўловчи қўлида чиптаси бўла туриб, самолётга чиқарилмаганига шахсан гувоҳ бўлган, исми-шарифини очиқламасликни сўраган манбага кўра, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” компаниясининг Истанбулдаги ваколатхонаси номидан иш кўраётган икки йигит йўловчиларни чув туширмоқда.

- Истанбулдаги Отатурк аэропортида "Ўзбекистон ҳаво йўллари"нинг вакили ҳаммадан 200 доллар, 300 доллар олиб, вақтидан олдин кетмоқчи бўлганлардан пул йиғаяпти. Сабаби- бир хиллар туда-обратно билет олган бўлади, бир ойдан кетиши керак бўлади. Лекин тижоратчига бир ой бу ерда юрмайди, 10 кундан кейин кетади. Ўшалар қайтиб кетишига 20 кун бўлса, гостиницада ётгандан кўра, 200 доллар, 300 долларни "Ўзбекистон ҳаво йўллари"нинг вакилига беради. Билети борми, йўқми фарқи йўқ. Шуни ҳисобидан билет билан келган бечоралар қолиб кетиб, пул берганлар кетаяпти,- дейди манба.

У билан суҳбатни қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин:


Суҳбатдошимиз айтган икки йигитнинг исми-шарифи Озодликка маълум, ҳозирча расмий идоралар томонидан расман тасдиқланмагани боис уларнинг шахсини очиқламаяпмиз.

Айни пайтда, Озодлик “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясидан Истанбул аэропортидаги вазият юзасидан изоҳ олиш ҳаракатида.

******************************************************************************
Муҳтарам муштарий, агар сизни ҳам ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG