Линклар

Обама Амерлидаги ИШИД позициясини нишонга олишга фармон берди


АҚШ президенти Барак Обама.

АҚШ президенти Барак Обама.

АҚШ президенти Барак Обама мамлакат қуролли кучларига Ироқнинг Амерли шаҳридаги ИШИД жанггарилари позицияларига ҳаводан йўналтирилган зарба бериш ҳақида буйруқ берди. Бу ҳақда у АҚШ конгресси раҳбариятини хабардор қилди.

Фармонда Амерли шаҳрида ИШИД жанггарилари босими остида озиқ-овқатсиз, сувсиз ва тиббий ёрдамсиз қолган минглаб шиа-туркманларга инсонпарварлик етказиб бериш бўйича амалиётни дастаклаш ҳам кўзда тутилган.

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Австралия, Франция ва Буюк Британия самолётлари билан бирга бу шаҳардаги муҳтожларга гуманитар ёрдам етказади.

АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Кейтлин Ҳэйден бу борадаги махсус баёнотида мазкур амалиётлар характери, давомийлиги ва кўлами бўйича чекланган бўлиб,ҳозирги пайтда Ироқ ҳукумати илтимосига кўра амалга оширилаётганини қайд этган.

XS
SM
MD
LG