Линклар

Донецкдаги айирмачилар 700 га яқин украин аскарини асир олди


Донецкдаги россияпараст айирмачилар акс этган сурат, 2014 йилнинг 31 августи.

Донецкдаги россияпараст айирмачилар акс этган сурат, 2014 йилнинг 31 августи.

Киев расмийлари сўнгги кунларда Украина шарқидаги Донецк вилоятида россияпараст айирмачилар томонидан 680 нафар украин аскари асирга олингани ҳақида маълумот тарқатди.

Асир алмашиш маркази раиси Владимир Рубан ўтган ҳафта айирмачилар ва россиялик ҳарбийлар қуршовида қолган украин аскарларининг 80 фоизга яқини Донецк шарқидаги Иловайск шаҳри яқинида асирга олинганини маълум қилди.

Украина Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Андрий Лисенко 1 сентябрь куни “Россия қуролли кучларининг профессионал тўпчилари штурми қабатида украин аскарлари Луганск аэропортидан уюшган ҳолда чекинган”ини маълум қилганди. Лисенкога кўра, у ерда украин ҳарбийлари Россия танк батальонига қарши жанг қилганлар. У Украинада Россиянинг ҳар бири 400 кишидан ташкил топган камида тўртта батальони юрганини иддао қилди.

Шарқий Украинада Киев кучлари ва айирмачилар ўртасида апрель ойидан буён давом этиб келаётган тўқнашувларда, БМТ маълумотларига кўра, шу кунгача 2600 дан зиёд киши ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG