Линклар

logo-print

Путин Киевни икки ҳафтада олиб қўйиши мумкинлиги билан таҳдид қилди


Россия президенти Владимир Путин.

Россия президенти Владимир Путин.

Россия президенти Владимир Путин Европа комиссияси раҳбари Жозе Мануэл Баррозога: “Агар истасам, Киевни икки ҳафта ичида олиб қўйишим мумкин эди”, деган. Бу ҳақда Италияда чиқадиган “Le Repubblica” газетасининг 1 сентябрь куни чоп этилмиш сонидаги мақолада айтилади.

Газетанинг ёзишича, Россия президенти бу таҳдидни Еврокомиссия раҳбарига телефон суҳбати чоғида айтган. Мақолада Путин бу гапни Европа Иттифоқининг Россияга нисбатан янада кескинроқ санкциялар қўллаш эҳтимолига жавоб ўлароқ айтгани қайд этилади.

Украина можароси Европа Иттифоқи ва Россия ўртасида тобора кучаяётган тарангликни вужудга келтирди. Ғарб Россияни Украина шарқидаги айирмачиларни дастаклаётганликда айблаб келади. Кремль эса бу айбловларни рад этиб келмоқда.

НАТО ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирда Украина ҳудудида камида минг нафар россиялик ҳарбий бор.

XS
SM
MD
LG