Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:36

Назарбоев: Украина бўҳрони Қозоғистон иқтисодиётига путур етказиши мумкин


Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев
Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Украинада вазиятнинг янада ёмонлашиши Қозоғистон иқтисодиётига путур етказиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Қозоғистон президенти буни 2 сентябрь куни мамлакат парламентида қилган чиқишида айтди.

Назарбоев фикрича, Украина бўҳрони оқибатида жорий этилаётган санкция ва савдо чекловлари Қозоғистонга ҳамкор бўлган давлатлар, жумладан, Россиядаги иқтисодий ўсишга тўсиқ бўлиши, ўз навбатида бу Қозоғистонга ҳам салбий таъсир этиши мумкинлигини урғулади.

Украинадаги воқеалар боис Европа Иттифоқи (ЕИ) Россияга нисбатан иқтисодий санкциялар қўллаган.

Ўтган ой Россия ҳам ЕИ давлатларидан озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қилишни таъқиқлаган.

XS
SM
MD
LG