Линклар

Тону Грюнберг Ucell уяли алоқа операторига янги Бош директор этиб тайинланди.

Грюнберг сўнгги уч йил мобайнида Евроосиё минтақасида технологиялар масалалари бўйича ширкат вице-президенти бўлиб ишлаган.

Тону Грюнберг Ucell раҳбари Усмон Туроннинг ўрнини эгаллайди.

Ucell янги Бош директори 15 сентябрдан ўз вазифасини бажаришга киришиши кутилмоқда.

Uсell Швеция ва Финляндия ҳукуматларига тегишли TeliaSonera ширкатининг Ўзбекистондаги шўъба корхонаси ҳисобланади.

TeliaSonera ширкати Ўзбекистон телеком бозорига кириш мақсадида бу мамлакат президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага 350 миллион АҚШ доллари миқдорида пора берганликда гумон қилинган.

XS
SM
MD
LG