Линклар

logo-print

Кремль: Путиннинг "Киевни босиб олиш" сўзи матндан ажратиб олинган


Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путиннинг ташқи сиёсат бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков, Россия Киевни икки ҳафта ичида босиб олиши мумкинлиги ҳақида Путин айтган гап “матндан ажратиб олингани ва бутунлай бошқа маънони англатганини” таъкидлади.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, Путин Европа комиссияси президенти лавозимини тарк этаётган Жозе Мануэл Баррозо билан телефон орқали суҳбатда “Агар истасам, Киевни икки ҳафта ичида олиб қўйишим мумкин эди”, деган.

Ушаков бу гап айтилган ёки айтилмаганидан қатъий назар, “Баррозонинг хусусий суҳбат тафсилотларини ошкор қилиши ноўрин экани”ни урғулади.

Украина ҳукумати, НАТО ва Ғарб давлатлари Россияни Украина шарқидаги айирмачиларга қўшимча куч, артиллерия ва танклар жўнатиш орқали ёрдам кўрсатганини айтмоқда. Россия бу иддаони инкор қилиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG