Линклар

Покистон ИИ вазири парламентдан полиция салоҳиятини кучайтиришни сўради


Покистон Ички ишлар вазири Ч.Н.А.Хон.

Покистон Ички ишлар вазири Ч.Н.А.Хон.

Покистон Ички ишлар вазири Чаудри Нисар Али Хон депутатларни Исломобод шаҳридаги ҳукуматга қарши намойишчиларга полиция “босқинчи ва террорчи” сифатида қараши тўғрисида “аниқ йўлланма” беришга чақирди.

Вазир буни намойишчилар “давлатга қарши исён қилишга урингани” билан изоҳлади.

ИИ вазирининг ушбу чақириғи 2 сентябрь куни мамлакат парламентининг Бош вазир Навоз Шариф раислигида бошланган фавқулодда йиғилишида янгради.

Уч кундан буён полиция билан тўқнашаётган намойишчилар Бош вазир истеъфога чиқишини талаб қилмоқда.

Навоз Шариф аллақачон истеъфога чиқмаслигини эълон қилган.

Намойишларда бошчилик қилаётган Имрон Хон ва таниқли уламо Тоҳир ул-Қадрий норозилар талаби бажарилмагунча намойишлар давом этишини таъкидлаган.

XS
SM
MD
LG