Линклар

logo-print

Қозоғистоннинг СУ-27 учқичи Хитой аэропортига фавқулодда қўнди


Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Хитойда ўтказилган аксиртеррор машқларидан иштирок этиб ортга қайтаётган Қозоғистон ҳаво кучларига қарашли СУ-27 русумидаги учқич Хитой аэропортига фавқулодда қўнди.

Учувчилар техник носозлик ҳақида ҳисобот берганидан сўнг самолёт Нингксиа Хуи вилоятидаги Йинчуан Хедонг халқаро аэропортига қўнган.

Бирга парвоз қилаётган Қозоғистоннинг яна тўртта самолёти ҳам ўша аэропортига қўнган.

Қозоғистондаги BNews.kz Интернет нашрининг 2 сентябрь кунги хабарига кўра, техник носозлик бартараф қилинганидан сўнг бешта учқич Қозоғистонга учиб кетган.

XS
SM
MD
LG