Линклар

logo-print

Ўзбекистонда пахта терими бошланиши арафасида BahsOnline дастурининг навбатдаги сонида ана шу мавзу устида мунозара қилишга қарор қилдик. Зеро, мустақилликнинг 23 йили давомида Ўзбекистонда пахта монополияси собиқ итифоқ давридаги каби сақланиб қолди. Ўзбеклар пахта экмасдан ҳам яшай оладими ёки йўқ?

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов мустақилликнинг 23 йиллигига бағишланган маросимда мамлакат пахта яккаҳокимлигини яна танқид қилар экан, бугунги Ўзбекистон бундан қутулганини таъкидлади:

“Ўзбекистонимиз фақатгина хомашё етказиб берадиган, иқтисодиёти бирёқлама ривожланган, пахта яккаҳокимлиги ҳалокатли тус олган ўлкага айлантирилган, собиқ СССР таркибида энг қолоқ аграр республика эмасмиди?” деган саволни ўртага ташлади президент.

Бироқ кузатувларга кўра, пахта яккаҳокимлиги бугун ҳам давом этаётгани, талабаю ўқитувчилар, ишчию хизматчилар мажбурий тарзда пахта яганаси, чопиғи, чеканкаси ва теримига мажбуран жалб этилаётганини кўриш мумкин.

Пахта Ўзбекистон ҳукумати томонидан миллий бойлик сифатида тамсил этилади ва фермерлар давлат белгилаган пахта режасини бажаришлари шарт.

Бироқ маҳаллий ҳокимларга яқин бўлган саноқли фермерлардан бошқа фермерлар пахтадан фойда ололмаяпти.

Деҳқонлар пахтанинг ўрнига бошқа экинлар экиб, кўпроқ даромад олиш мумкинлигини айтадилар.

Ҳар йили пахтадан олинадиган миллиард долларлик фойда унга сарфланадиган меҳнат учун арзимаслигини айтишади деҳқонлар.

Хўш, шундай шароитда ўзбеклар учун пахта етиштиришнинг кераги борми ёки йўқ?

Ўзбек халқи учун пахта миллий бойликми ёки кулфат?

Пахтанинг ўрнини қандай экинлар билан қопласа бўлади?

Пахта ўзбек ҳукуматининг сиёсати даражасида қолиши керакми ёки йўқ?

Бугунги баҳснинг марказидаги фикрлар тортишувида Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида истиқомат қилувчи қишлоқ хўжалиги мутахассиси Мухторали Ғозиев ва пахтанинг фойдаси ва зарари ҳақида илмий тадқиқот олиб борган Швейцариядан ўзбекистонлик Сафар Бекжон бўлди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG