Линклар

БМТ расмийси: Украинадаги зиддият туфайли миллиондан зиёд киши уйини ташлаб кетган


Украиналик қочқинлар Россия-Украина чегараси яқинидаги лагерда овқат учун навбат кутиб турибди, 2014 йил 18 августи.

Украиналик қочқинлар Россия-Украина чегараси яқинидаги лагерда овқат учун навбат кутиб турибди, 2014 йил 18 августи.

Украина шарқида қулоч ёйиб бораётган зиддият туфайли миллиондан зиёд одам уй-жойини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Бу ҳақда сешанба куни Женевада БМТнинг юқори лавозимли вакили Венсан Кошетель билдирди.

Унга кўра, сўнгги уч ҳафтанинг ўзида Украина ичида бошқа ҳудудга кўчиб кетишга мажбур бўлганлар сони икки баробар ошган ва ҳозир улар сони 260 мингдан кам эмас. Яна 814 минг одам бу йил қочқин сифатида Россия ҳудудига ўтиб кетган.

Ўтган ҳафта БМТ апрель ойидан буён Украинада ҳукумат кучлари ва россияпараст айирмачилар ўртасида юз берган тўқнашувларда 2600 чоғли одам қурбон бўлгани, минглаб одам тан жароҳати олгани ҳақида маълумот тарқатганди.

XS
SM
MD
LG