Линклар

“Исломий давлат” гуруҳи америкалик яна бир журналист қатлига оид видео тарқатди


“Исломий давлат” гуруҳи жанггарилари Интернет орқали америкалик журналист Стивен Сотлоффнинг боши танасида жудо қилингани акс этмиш видеони тарқатди. Оқ уй ҳозирча бу видеонинг ҳақиқийлигини тасдиқлай олмаслигини билдирди.

Агар бу видеотасвирнинг ҳақиқийлиги тасдиқланса, 31 ёшли Сотлофф “Исломий давлат” жанггарилари томонидан қатл этилган иккинчи америкалик журналист бўлади. 19 август куни тарқатилган биринчи видеода журналист Жеймс Фолининг қатли акс этганди.

Унда ниқобли жанггари, агар Вашингтон Ироқда ҳаво зарбалари беришни тўхтатмаса, ўлдирилажак кейинги одам Сотлофф бўлиши ҳақида америкалик расмийларни огоҳлантирганди.

“Time”, “The National Interest” ва “Foreign Policy” нашрлари учун ишлаган Стивен Сотлофф 2013 йилнинг август ойида Сурияда ўғирлаб кетилганди. Ўтган ҳафта журналистнинг онаси “Исломий давлат” гуруҳи раҳбаридан ўғлини озод қилишни сўраб, видеомурожаат билан чиққанди.

XS
SM
MD
LG