Линклар

НАТОнинг Уэльсдаги саммитида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади


НАТО саммитига боражак ўзбек делегациясига ташқи ишлар вазири А. Комилов (олд планда) етакчилик қилиши айтилмоқда.

НАТО саммитига боражак ўзбек делегациясига ташқи ишлар вазири А. Комилов (олд планда) етакчилик қилиши айтилмоқда.

Шу йилнинг 4 сентябрида Буюк Британиянинг Уэльс шаҳрида бошланажак НАТО саммитида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.

“НАТО бош котиби Андерс Фог Расмуссен таклифига биноан ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси 2014 йилнинг 4 сентябрь куни Альянснинг Уэльсда бўлиб ўтадиган навбатдаги саммити доирасида Афғонистон бўйича йиғилиш ишида иштирок этади”, дейилади вазирлик хабарномасида.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон ва НАТО ўртасидаги алоқалар 1991 йил 21 декабрида ўрнатилган. Ўтган йигирма уч йил мобайнида Тошкент Шимолий Альянс билан гоҳ илиқ, гоҳ совуқ муносабатда бўлиб келган.

Шу йил май ойида эса Тошкентда НАТОнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича ваколатхонаси очилган. Таҳлилчилар буни расмий Тошкентнинг Россиядан масофаланиб, Ғарб билан тобора яқинлашаётгани аломати ўлароқ баҳолагандилар.

XS
SM
MD
LG