Линклар

Ўтган йилги пахта мавсумида 8 нафар фермер вояга етмаган бола меҳнатидан фойдаланганликда айбланиб жаримага тортилди, яна уч фермер огоҳлантирилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукуматидаги манбаларига таяниб 12news.uz нашри хабар қилди. Нашр маълумотига кўра, ўтган йили Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистонда ўтказган мониторинг натижасида пахта мавсумида бола меҳнатидан фойдаланилган 53 та ҳолат аниқланган.

Кўп йиллик сўровлардан кейин илк бор Ўзбекистонга киритилган ХМТ кузатувчилари миссияси ўтган йилги пахта теримида аниқланган болалар меҳнатидан фойдаланилиш ҳолатларида ҳукуматнинг айби йўқ дея хулоса берди.

Айни пайтда, Ўзбекистонда болалар ва катталар мажбурий меҳнатига қарши курашувчи ташкилотларни бирлаштирган Cotton Campaign ҳаракати маълумотларига кўра, ўтган йилги пахта мавсумида камида 1 миллион одам мажбурий меҳнатга жалб қилинган. 2013 йилги пахта мавсумида Ўзбекистон далаларида камида 11 одам, жумладан, олти ёшли бола нобуд бўлгани ҳақида Озодлик хабар қилган эди.

Болалар ва катталар мажбурий меҳнати муаммоси дунёнинг 100дан ортиқ чакана савдо ширкати ўзбек пахтасидан тайёрланган маҳсулотларга бойкот эълон қилган.

XS
SM
MD
LG