Линклар

Жорий ойда Россия Қуролли кучлари Олтай ўлкасида Қозоғистон чегарасига яқин жойда ҳарбий машқлар ўтказишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда хабар тарқатган РИА "Новости" маълумотига кўра, ҳарбий машқда ракета қўшинлари, жанговар авиация жами 400та ҳарбий текника ва 4000дан зиёд ҳарбий иштирок этади.

Яқинда Россиянинг ЛДПР партияси лидери Владимир Жириновский "Эхо Москвы" радиосига берган интервьюсида Украина воқеаларидан сўнг Кремль асосий эътиборини Қозоғистонга қаратиши кераклигини таъкидлади.

Ўтган жума куни Владимир Путин рус ёшларининг “Селигер-2014” лагерида “Қозоғистон учун катта рус дунëсининг бир қисми бўлиш фойдали” ва “Қозоқларда ҳеч қачон давлатчилик бўлмаган” деди. Путиннинг бу жумлалари қозоқ зиëлиларининг норозилигига сабаб бўлди.

XS
SM
MD
LG