Линклар

Вашингтон Ироқ пойтахти Бағдод марказидаги АҚШнинг дипломатик идоралари ва улар ходимлари ҳимояси учун яна 350 нафар америкалик ҳарбий жўнатилишини маълум қилди.

Бу ҳақда кеча қечқурин ёйинланган Оқ уй баёнотида ушбу ҳарбийлар Ироқдаги жанговар амалиётларда иштирок этмаслиги айтилади.

Мазкур баёнотда айтилишича, жорий ҳафта президент Обама НАТО иттифоқдошлари билан "Исломий давлат" жанггариларига қарши кураш масалаларини муҳокама қилиши режалаштирилган.

Шунингдек, яқин кунларда АҚШ Давлат котиби Жон Керри, Мудофаа вазири Чак Хейгел ва президентнинг аксил терроризм бўйича маслаҳатчиси Лиза Монако Яқин Шарққа ташриф буюриши кутилаяпти.

XS
SM
MD
LG