Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:43

“Дўппи киймай қўйди одамлар...”


Мода деганлари кун бермади шекилли, дўппи урфдан қолди. Эркин Воҳидовнинг “Қайга бормай бошда дўппим” деган сатри ҳам аҳамиятини йўқотгандек. Яқингача жилла қурса зиёлилар кийиб юрарди кўп талотўпларни кўрган дўппиларни. Бугун эса зиёли аҳли ҳам пўримроқ шляпани афзал билади ё даҳмаза қилиб ўтирмай бошяланг юради-қўяди.

Бир пайтлар раҳматли шоир Муҳаммад Юсуф “Дўппи киймай қўйди одамлар” деб куйиниб ёзганди. Аммо битта оташин шеър билан шиддат билан илгарилаётган замон аравасини ортга қайтариб бўларканми?!

У эмас-бу эмас, дўппи кунлик бошкийим мақомини бой бериб, тарихий бисотга айланди. Одамлар бошидан тушиб, кўргазмаю музейлардан бошпана топди.

Дарвоқе, 2 сентябр куни Ўзбекистон Амалий санъат музейи “Ўзбегим дўппилари” кўргазмаси очилди. Шаҳрисабзнинг гилам дўпписи, Тошкентнинг духоба дўпписи, Бухоронинг зар дўпписи, Марғилоннинг бодомгулли дўпписи, Бойсуннинг қуббасимон дўпписи... Бари шу ерда – кўргазмада! Қуйидаги 8 сентябргача давом этадиган кўргазмадан олинган суратлар билан танишинг.

XS
SM
MD
LG