Линклар

Москва Киев ва айирмачиларни Путиннинг режасига кўнишга чақирмоқда


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина ҳукумати ва россияпараст айирмачиларни президент Владимир Путиннинг ўт очишни тўхтатиш ва можарони тугатиш режасини қабул қилишга чақирди.

Путин 3 сентябрь куни илгари сурган ўт очишни тўхтатиш режасига кўра, айирмачилар ҳужумни тўхтатиши ва ҳукумат қўшинлари тинч фуқароларни артиллериядан ўққа тутиши мумкин бўлган позициялардан чекиниши кўзда тутилган.

“Бу чақирувларга биринчи навбатда Киев, Луганск ва Донецкда қулоқ солишларига умид қиламиз”, деди Лавров Москвада Европда Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти парламент ассамблеяси раиси Иикка Канерва билан учрашув пайтида.

Украина шарқидаги Луганск ва Донецк шаҳарлари россияпараст айирмачилар назоратида қолмоқда.

Путин Украина ва айирмачилар вакиллари 5 сентябрь куни Минскда ўтадиган музокараларда можарони тўхтатишга доир келишувга эришишларига умид билдирди. Минск сўзлашувларида Россия ва ЕХҲТ вакиллари ҳам иштирок этади.

XS
SM
MD
LG