Линклар

НАТО етакчилари Уэльсда Россия таҳдидини муҳокама қилмоқда


НАТО саммити Уэльс жанубидаги Ньюпорт шаҳридаги Селтик Мэнор меҳмонхонасида ўтказилмоқда.

НАТО саммити Уэльс жанубидаги Ньюпорт шаҳридаги Селтик Мэнор меҳмонхонасида ўтказилмоқда.

Уэльсда НАТОнинг икки кунлик саммити иш бошламоқда. 4 сентябрь куни бошланган саммитнинг асосий диққати Украина шарқидаги бўҳрон ва НАТОнинг шарқий сарҳадларида ҳарбий блок ҳозирлигини кучайтириш масаласига қаратилади.

Уэльс жанубидаги Ньюпорт шаҳридаги Селтик Мэнор меҳмонхонасида ўтаётган йиғинда АҚШ Президенти Барак Обама ва НАТОга аъзо бошқа давлатларнинг раҳбарлари иштирок этмоқда. Саммит иштирокчилари Россиянинг шарқий Украинадаги хатти-ҳаракатларини муҳокама қилади. Москва томонидан дастакланаётган россияпараст айирмачилар Украина ҳукумат қўшинларига қарши хуружни давом эттирмоқда.

Кремль Россия айирмачиларга ҳомийлик қилаётганига доир НАТО айбловларини рад этиб келмоқда.

Саммит бошланишидан аввал Украина Президенти Петро Порошенко АҚШ, Британия, Франция, Германия ва Италия етакчиларини шарқий Украинадаги жорий вазият тўғрисида хабардор қилади.

НАТО саммити кун тартибидан Сурия ва Ироқдаги Исломий Давлат террор гуруҳига қарши кураш ва Афғонистондан НАТО кучларини олиб чиқиш каби масалалар ҳам ўрин олган.

XS
SM
MD
LG