Линклар

Расмуссен: Россия Украинага ҳужум қилмоқда


НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен.

Уэльсда НАТО саммити олдидан чиқиш қилган шимолий альянс бош котиби Андерс Фог Расмуссен “Россия Украинага ҳужум қилмоқда” ва президент Владимир Путин ўт очишни тўхтатиш режасини таклиф қилганига қарамасдан, Украина шарқидаги вазиятни беқарорлаштиришда давом этмоқда, дея баён қилди.

Расмуссен Украина учун Россиянинг қуруқ гаплари эмас, унинг амалий ҳаракатлари муҳимдир, дея таъкидлади.

Унинг айтишича, саммит иштирокчилари Украинадаги бўҳрон туғдираётган таҳдидларга қарши чора кўришга тайёрдир. Бу чораларга НАТОнинг шарқий сарҳадларидаги давлатларда тезкор қўшинларни жойлаштиришга доир “фавқулодда ҳаракат режасини” қабул қилиш киради, деди Расмуссен.

Унга кўра, НАТО етакчилари 4 сентябрь куни Украина Президенти Петро Порошенко билан учрашиб, Украина билан ҳамкорликни кенгайтиришга доир “конкрет қадамларни белгилаб берадиган қўшма декларацияни қабул қилади”.

Расмуссен, шунингдек, НАТО давлатлари Ироқ ҳукуматининг Исломий Давлат гуруҳи жангариларига қарши курашда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги ҳар қандай сўровини жиддий тарзда кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

XS
SM
MD
LG