Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:18

"Одам савдоси қурбонларининг 80 фоизи фоҳишаликка кетаëтганини билади"


Андижонлик қиз (чапда) фильм муаллифи саволларига жавоб бераяпти
Андижонлик қиз (чапда) фильм муаллифи саволларига жавоб бераяпти

Озодлик радиоси қирғиз хизматининг одам савдоси қурбонлари тўғрисида ҳикоя қилувчи фильмининг биринчи қисмини 3 сентябрь куни Қирғизистон давлат телевидениеси намойиш қилди.

“Сексуал қулдорлик қурбонлари” фильмининг қаҳрамонларидан бири андижонлик аёл - Наташадир.

Исми ўзгартирилиши ва юзи кўрсатилмаслиги шарти билан суҳбатга рози бўлган аёл ўз ҳикоясини бошлар экан, мана бундай дейди:

- Камбағал оиладанман. Мактабни битирганимдан сўнг бирор касб эгаллаш учун яна ўқишим керак эди. Ота-онам камбағал. Уларга ўхшаб яшагим келмас эди. Бошқача яшагим келарди. Яхшироқ яшагим келарди, деб бошлайди ўз ҳикоясини Наташа.

Унинг айтишича, уйдан ташқаридаги ҳаёт ҳам унга ёқмас эди.

- Ўзбекистонда очиқроқ кийинолмайсан, одми кийиниб юришга мажбурсан, деб зорланади у.

Сексуал қулдорлик қурбонлари (1-қисм)
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:39 0:00
Бевосита линк

Сексуал қулдорлик қурбонлари (2-қисм)
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:35 0:00
Бевосита линк

Сексуал қулдорлик қурбонлари (3-қисм)
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:05 0:00
Бевосита линк

Наташа бошидан кечирган ва 6 ой давом этган саргузаштнинг қисқа баёни будир:

Туркияда яшайдиган дугонаси уни ўзи яшаётган мамлакатга келишга қизиқтиради;

Наташа Андижондан Ўшга ўтади;

кутиб олганлар унинг қўлига қирғиз паспортини тутқазишади ва Туркияга учириб юборишади;

Туркияда дугонаси эмас, аллакимлар кутиб олади;

ўша аллакимлар қўлида 6 ой фоҳишалик қилишга мажбур бўлади;

доимий мижозларидан бири уни фоҳишахонадан қутқариб, Қирғизистон консуллигига етказади.

- Консулхонада менга вақтинчалик ҳужжатлар тайёрлаб, самолётга билет олиб беришди, пул беришди ва Қирғизистонга учириб юборишди, дейди Наташа.

Гапи мазмунидан Ўшга қайтиб боргач, Наташанинг Андижонга – уйига ҳам ўтиб қайтгани тушунилади. “Бечора онам 6 ойда бир неча йилга қариб кетибди”, дейди у алам билан.

Наташа иштирок этган фильмда айтилишича, у шу кунда Ўшда яшамоқда ва “перашка сотиш” билан кун кўрмоқда.

Хўш, нима учун Наташа Андижонда қолмабди?

Озодлик бу саволни фильм муаллифларидан бири Айгерим Ақилбековага берди.

- Бундай савол бериш¸ биринчидан, негадир хаёлга келмабди, иккинчидан, суҳбатимиз олдиндан келишиб олинган саволлар доирасидан чиқмаслиги керак эди, деди Айгерим.

Русча гапиргани, юзи кўрсатилмагани учун андижонлик Наташанинг қайси миллатга мансуб эканлигини айтиш қийин.

Лекин Ўшнинг катта кўчаларидан бирида фаҳш савдоси қизиган оқшом пайти хуфя камера билан туширилган тасвирда қирғиз миллатига мансуб қўшмачи аёлдан ўзбек фоҳишалари бор-йўқлиги тўғрисида сўралгани акс этган.

Қўшмачининг айтишича, 2010 йил, июнь воқеаларидан кейин “узбечкалар кўчага деярли чиқмай қўйган, уларни, асосан, сауналардан топиш мумкин”.

Ўзбек фоҳишалари қаерлик, деган мазмундаги саволга қўшмачи “Ўзбекистондан, бошқа жойлардан, маҳаллийлар оз”, деб жавоб берган.

Азаттиқ радиоси суратга олган ва биринчи қисми 3 сентябрь куни Қирғизистон давлат телевидениесида намойиш қилинган “Сексуал қулдорлик қурбонлари” фильмида “641 аёл бедарак йўқолган”, деган ёзув бир неча бор кўрсатилади.

Фильм муаллифларидан бири Айгерим Ақилбекованинг Озодликка айтишича, бу 2013 йил давомида Қирғизистон ҳудудида йўқолганлиги расман қайд этилган аёллар сонидир.

“641 йўқолган аёлнинг ҳаммаси ҳам қирғизистонлик эмас, улар ичида бошқа давлат фуқаролари, жумладан ўзбекистонликлар ҳам бўлиши мумкинлигини ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари бизга айтган, йўқолганларнинг тақрибан ярми фоҳишалик билан шуғулланганлардир”, деди Айгерим.

Яна бир гап.

Фильм муаллифлари ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари, фоҳишаларнинг ўзлари ва улар билан боғлиқ масалаларни ўрганувчи мутахассислар билан ўтказган суҳбатлари асосида мана бу фикрга келган:

Фоҳишалик билан пул топиш учун чет мамлакатларга кетаётган марказий осиёлик қиз-жувонларнинг тахминан 80 фоизи бу ишга ўз ихтиёри билан боради, яъни одамфурушлар илмоғига ўз ихтиёрлари билан илиниб қоладилар.

Бишкек шаҳар Ички ишлар бошқармасининг Одам савдосига қарши кураш бўлими бошлиғи Саламат Адилов фильм муаллифлари билан суҳбат чоғида қиз-жувонларни фоҳишага айлантирувчиларнинг ҳийлалари ҳақида гапиради.

Айни пайтда, бу иш билан ўз хоҳишига кўра шуғулланаётганлар ҳам борлигини, масалан, ўтказилган рейдлардан бири давомида Бишкекдаги ўрта мактаблардан бирида қирғиз тили ва адабиётидан дарс берувчи ўқитувчи аёл ҳам фоҳишалик билан шуғулланаётган пайтда қўлга тушганини айтади Бишкек милицияси расмийси.

XS
SM
MD
LG