Линклар

Франция Россияга Мистрал авиаташувчи кемасини сотмайди


Францияининг Мистрал кемасини Россияга сотиш режалари Ғарбда танқидга учраётган эди.

Францияининг Мистрал кемасини Россияга сотиш режалари Ғарбда танқидга учраётган эди.

Франция Президенти Франсуа Олланд Россиянинг Украина шарқидаги агрессив ҳаракатлари боис Мистрал русумидаги авиаташувчи кемани Москвага сотмаслигини билдирди.

Олланд маъмурияти 3 сентябрь куни эълон қилган баёнотда ҳарбий кемани етказиб бериш учун “шароитлар” тўғри келмаслиги айтилади. Фарнциянинг кўплаб иттифоқчилари Парижнинг Москвага ҳарбий кема сотиш режаларини танқид қилиб келатган эди.

Россия Мудофаа вазирининг ўринбосари Юрий Борисов Франция қарори “ёқимсиз”, лекин Россиянинг “қайта қуролланиш” ва ислоҳотлар режалари учун “фожиа” эмас, дея баён қилди.

АҚШ Давлат департаменти Франция “оқил” қарор қабул қилди, дея муносабат билдирди. Франция ҳукумати бу масала ноябрь ойида қайта кўриб чиқилади, дея билдирди.

Франция ҳукумати Мистралга доир шартномани бекор қилиш Москвадан кўра, Парижга кўпроқ зарар келтиради деган важ билан иттифоқчиларининг бу борадаги босимига қарши чиқиб келаётган эди.

XS
SM
MD
LG