Линклар

Москвада Ўзбекистон Исломий ҳаракати аъзолари қўлга олингани хабар қилинмоқда


Россияда Ўзбекистон Исломий ҳаракати аъзолари қўлга олингани айтилмоқда. Россия матбуотининг хабар қилишича, Москванинг Ясенево тумани жиноят қидирув бўлими ходмлари қалбаки паспорт ва ҳайдовчи гувоҳномаларини ясаш ва тарқатиш билан шуғулланган бир гуруҳ марказий-осиёликлар қўлга олинган.

Қайси давлат фуқаролари экани аниқлаштирилмаётган шахслар Ўзбекистон Исломий ҳаракатига аъзо, деб гумон қилинмоқда.

“Маълумотларга кўра, қўлга олинган Марказий Осиё фуқаролари радикал исломга эътиқод қилган ва Ўзбекистон Исломий ҳаракати аъзоларидир”, дея иқтибос келтирилмоқда Москва полицияси расмийсидан.

Ўтказилган тинтув натижасида 200дан ортиқ Россия паспорти ва бошқа қалбаки ҳужжатлар мусодара қилинган, дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG