Линклар

Ал-Қоида Ҳиндистонда ташкилотнинг янги қаноти тузилганини эълон қилди


Ал-Қоида етакчиси Айман Завоҳирий.

Ал-Қоида етакчиси Айман Завоҳирий.

Ал-Қоида етакчиси Айман Завоҳирий Ҳиндистон ва унга туташ мамлакатларда экстремист гуруҳнинг янги қаноти фаолият бошлашини эълон қилди.

Экстремист гуруҳлар фаолиятини кузатадиган АҚШдаги SITE тадқиқот марказига кўра, экстремист гуруҳларга доир Интернет сайтларда тарқатилган видео мурожаатда Завоҳарий Ал-Қоида Ҳиндистон ярим ороли узра “жиҳод байроғини кўтаради”, дея таъкидлаган.

Таҳлилчилар Завоҳирийнинг бу баёнотини Ал-Қоида гуруҳи глобал исломий жангарилик ҳаракатидаги ташаббусни Яқин Шарқда нуфузи ошаётган Исломий давлат террор гуруҳидан тортиб олиш ҳаракати, ўлароқ баҳоламоқда.

Ал-Қоида¸ асосан¸ Афғонистон ва Покистонда фаолдир. Мутахассислар Ҳиндистонда Ал-Қоиданинг фаолиятига доир далиллар йўқлигини айтади.

Ҳиндистон телеканалларига кўра, мамлакатнинг мусулмон аҳолиси катта бўлган учта штатида Завоҳирийнинг баёноти муносабати билан хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

XS
SM
MD
LG