Линклар

Буюк Британияда НАТО лидерлари “Исломий Давлат” гуруҳи жанггариларининг глобал тинчликка таҳдидини муҳокама қилмоқда.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен халқаро ҳамжамият “Исломий Давлат” ҳужумларини тўхтатиш “мажбурияти”га эга эканини таъкидлади.

Расмуссен бу гапни Уэлсда ўтаётган НАТО саммитининг биринчи кунида айтди.

“Исломий Давлат” гуруҳи жанггарилари Сурия ва Ироқ ҳудудининг катта қисмини босиб олган.

Расмуссен агар Ироқ ҳукумати ёрдам сўраса, НАТО давлатлари бу масаласини “жиддий” ўрганиб чиқишини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG