Линклар

logo-print

Украина жануби - шарқидаги Мариупол шаҳри яқинида давом этаётган жанглар боис тинч аҳоли вакиллари орасида қурбонлар бор. Бу ҳақда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) миссиясининг мониторинг ҳисоботида айтилади.

Ҳисоботга кўра, Мариупол шаҳри яқинида Украина ҳарбийлари ва қуролланган номаълум шахслар ўртасидаги жанглар 4 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 12:40да бошланган бўлиб, кун давомида 50-60 та портлаш овизи эшитилган.

“Азов” батальони матбуот хизмати маълумотига кўра, бугун ҳам Мариуполдан 10-15 километр узоқликдаги худудда жанглар давом этаяпти.

Кеча Мариупол шаҳрига ҳужум қилган, бироқ украиналик ҳарбийлар қаршилиги боис орқага чекинган эди.

ЕХҲТ ҳисоботига кўра, Широкина қишлоғида электр станцияси вайрон қилинган ва қишлоқ чироқсиз қолмоқда. Ҳозирда на Украина ҳарбийлари ва на айирмачилар қишлоқни назорат қилаяпти.

XS
SM
MD
LG