Линклар

Бугун Минскда Укрaинa шaрқидa ўт отишни тўхтaтиш бўйичa келишувга эришилди.

Украина ҳарбийлари ва россияпараст айирмачилар ўртасида эришилган тинчлик музокарасига кўра, жума куни маҳаллий вақт билан соат 18дан бошлаб, Донбасс минтақасида ўт очишни тўхтатиш лозим.

Бу ҳақда хабар тарқатган "Интерфакс-Украина" агентлигига кўра, можароли ҳудудни назорат қилиш, асирларни айирбошлаш каби жами 14 пунктдан иборат протокол имзоланган.

Минскдаги музокаралар Европaдa Хaвфсизлик вa Ҳaмкорлик тaшкилоти рaсмийлaри воситaчилигида ўтказилди.

XS
SM
MD
LG