Линклар

Шимолий Атлантика альянси Россия таҳдидларига жавобан тезкор ҳарбий куч ташкил қилиш режасини маъқуллади

Бу ҳақда маълум қилган НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссенга кўра, НАТО аъзоси бўлмаган учинчи давлат альянсни кенгайтириш қарорига вето қўя олмайди.

Тезкор кучлар қуруқлик қўшинлари, ҳарбий авиация ва денгиз қўшинларидан таркиб топиши режаланган.

НАТОнинг Уэлсдаги икки кунлик саммитининг асосий мавзуси Украина бўҳрони бўлди.

Расмуссен НАТОнинг тезкор кучларини ташкил этиш Иттифоқнинг шарқий ҳудудларида жойлашган давлатларни ҳимоя қилиш учун зарур экани билан изоҳлади.

Тезкор кучларнинг Бош қўмондонлиги Польшанинг Шецин шаҳрида жойлашиши режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG