Линклар

Обама ва Эрдўғон террорчилар ҳақидаги разведка маълумотлари билан алмашишни муҳокама қилди


АҚШ ва Туркия президентлари НАТО саммити доирасида Яқин Шарқдаги жанггарилар ҳақидаги разведка маълумотларини алмашиш масаласини муҳокама этишди.

Барак Обама ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон Буюк Британияда НАТО саммити доирасида учрашишди.

Туркия ва АҚШ ўртасида разведка маълумотлари билан ўртоқлашиш масаласига тўхталган президент Обама: "Биргаликда кўпроқ ҳамкорлик қилишимиз керак бўлган соҳа бу", - деди.

Жаноб Обама: "Сурия ва Ироқда Исломий давлат жанггариларининг пайдо бўлиши халқларимиз учун таҳдид", дея таъкидлади.

XS
SM
MD
LG