Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:21

Европа Иттифоқи элчилари Россияга қарши янги санкциялар қўллашга келишишди


Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг элчилари жума куни Брюсселда Украинада вазиятни кескинлаштираётган Россияга қарши кучлироқ санкциялар қўллашга келишиб олишди.

Мазкур чоралар душанба кунидан амалга кўчиши айтилмоқда. Агар Москва ва Киев ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувга амала қилинса ва Россия ўз қўшинини Украинадан олиб чиқса санкциялар тўхтатилиши мумкин, демоқда ЕИ расмийлари.

Ҳозир Украина шарқида отишмалар тўхтагани айтилмоқда. Шанбага ўтар кечаси Донбасда россияпараст айирмачилар ва Укрина кучлари ўртасида янги тўқнашувлар кузатилмаган.

XS
SM
MD
LG