Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:39

Ўзбекистон пахтасининг 70 фоизини ўзида қайта ишламоқчи


Ўзбекистоннинг давлатга қараршли “Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамияти расмийлари 2021 йилга бориб Ўзбекистон пахтасининг 70 фоизини мамлакатнинг ўзида қайта ишлаш режаланаётганини айтишмоқда.

“Ўзбекенгилсаноат” шу йилни ўзида Ўзбекистонда етиштириладиган пахтанинг 44 фоизни мамлакатда қайта ишлашни режаламоқда.

Айни пайтда Ўзбекистон мамлакатда қайта ишланган тола ва текстил махсулотлари экспорти ҳажмини қарийб икки баравар оширмоқчи.

Ўзбекистон расмийлари пахтани кўпроқ қисмини мамлакатни ўзида ишлаб чиқиш режаси ҳақида биринчи бор айтишаётгани йўқ.

Уч йил аввал Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев 2015 йилга бориб Ўзбекистон пахтасининг 70 фоизини мамлакатнинг ўзида қайта ишлаш ниятида эканини айтган эди.

Жанубий Кореянинг "Кабул Текстайл" ширкати билан ҳамкорликда Ўзбекистонда толани қайта ишловчи корхоналар ишга туширилганини бунга мисол қилиб келтирганди.

Лекин, кўп ўтмай Жанубий Кореянинг бу ширкати, шунингдек мамлакат енгил саноатига миллионлаб сармоя киритган бошқа хорижий ширкатлар Ўзбекистонни тарк этди.

XS
SM
MD
LG