Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:20

Москва ЕИнинг янги санкцияларига жавоб қилишини айтмоқда


Россия Европа Иттифоқининг янги санкцияларини жавобсиз қолдирмайди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги баён қилди.

"Янги санкциялар қабул қилинса биз тарафдан ҳам, шубҳасиз, жавоб бўлади", - дейилади Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг элчилари жума куни Брюсселда Украинада вазиятни кескинлаштираётган Россияга қарши кучлироқ санкциялар қўллашга келишиб олишганди ва мазкур чоралар душанба куни қилиниши айтилмоқда.

Агар Москва ва Киев ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувга амала қилинса ва Россия ўз қўшинини Украинадан олиб чиқса санкциялар тўхтатилиши мумкин, демоқда ЕИ расмийлари.

XS
SM
MD
LG