Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:46

Воронежда ўзбек фуқароси 60 ёшли кампирни зўрлаганликда айбланмоқда


Россиянинг Воронеж вилоятида 33 ёшли ўзбек фуқароси нафақахўр кампирни зўрлаганликда гумонланиб ҳибсга олинди.

Полициянинг маълум қилишича, ўзбекистонлик йигит 60 ёшли кампирни уйидан ижарага хона ажратиб беришдан бош тортганидан сўнг зўрлаган.

Сўроқ пайти ўзбекистонлик ўзига қўйилган айбни бўйнига олгани айтилмоқда.

Ўтган йили Россияда уч нафар ўзбекистонлик 60 ёшли рус кампирини гуруҳ бўлиб зўрлаганликда айбланганди.

23, 24 ва 29 ёшли бу йигитлар Россиянинг Курганск вилояти Зауралье шаҳрига Ўзбекистондан ишлагани келган.

Ўзбекистонлик учавлон 60 ёшли кампирни хоҳишига зид ўлароқ гуруҳ бўлиб зўрлаганлар.

Ўзбекистондан Россияга меҳнат муҳожирларининг оқими ортиб бормоқда. Кўпчилигининг хотини ва фарзандлари Ўзбекистонда қолган.

Ҳозирда Россия Федерациясида беш миллионга яқин ўзбекистонлик ишлаши айтилади.

XS
SM
MD
LG