Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:17

Расмий Киев ва айирмачилар бир-бирларини сулҳ шартларини бузганликда айбламоқда


Украина ҳукумати ва россияпараст айирмачилар вакиллари бир-бирларини ўт очишни тўхтатиш ҳақида жума куни Минскда эришилган келишув шартларини бузганликда айблашмоқда.

Украина Миллий хавфсизлик кенгашининг ахборот-таҳлилий маркази вакили Андрей Лисенко мамлакат шарқидаги айирмачилар тарафидан сулҳ шартлари камида ўн марта бузилганини айтди.

- Ўтган бир сутка ичида жанггарилар 28 та ҳужум уюштирди. Шуни ўнтаси Минскда эришилган келишувдан сўнг рўй берди, - деди Лисенко Киевда ўтказилган матбуот брифингида.

Жаноб Лисенкога кўра, Украина томони ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувга амал қилмоқда.

Ўзларини Донецк халқ республикаси, деб атовчи гуруҳ раҳбари Александр Захарченко, ўз навбатида, Украина томонини сулҳ келишувини бузганликда айблади.

- Ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувга бутунлай амал қилинмаяпти, - деди Захарченко.

Унга кўра, бугун эрталаб Амросиевка аҳоли пункти икки марта ўққа тутилган.

Бу маълумотни мустақил манбалар тасдиқлагани йўқ. Айрим ахборот воситалари Донецкда бугун тунда отишма овозлари эшитилмагани ҳақда хабар бермоқда.

Александр Захарченко Украина шарқида урушаётган томонлар ўртасида асир алмашиш шанба ёки душанба куни бўлишини айтди.

Украина томони асирларни айирмачиларга топшириши ҳақида ҳозирча ҳеч гап айтмаган.

XS
SM
MD
LG