Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:38

Порошенко ва Путин Украина шарқида сулҳ ўрнатилганини эътироф этишди


Украина президенти Петро Порошенко шанба куни россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан телефон мулоқоти ўтказди.

Ҳар икки президент Донецк ва Луганск вилоятларида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга умумиятла амал қилинаётганидан қониқиш билдирган.

Жума куни Минскда Украина ва ўзларини Донецк халқ республикаси деб атаётган айирмачи гуруҳ вакиллари Украина шарқида ўт очишни тўхтатишга келишгандилар.

Аммо 6 сентябрь куни томонлар ушбу келишувга амал қилинмаётгани ҳақида бир-бирларини айблашганди.

Айни пайтда шанба куни Мариупол ва Донецкда отишмалар кузатилмагани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG