Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:03

Украина: Мариупол шаҳри яқинида портлашлар содир бўлди


Киев ва Россия тарафдори бўлган айирмачилар ўртасида сулҳ ўрнатилганига қарамай, якшанбага ўтар кечаси Украина шарқидаги Мариупол шаҳри яқинида артиллерия ва портлаш овозлари эшитилди.

Мариупол шаҳридаги гувоҳларнинг Ассосиэйтед пресс агентлигига телефон орқали маълум қилишича, портлаш овозлари шаҳардан шарқий томонда, Украина ҳукумати кучлари мудофаа позициясини эгаллаган ҳудудларда эшитилган.

Мариупол Азов денгизи соҳилида жойлашган шаҳар бўлиб қарийб ярим миллион аҳоли яшайди.

Шанба куни Россия Президенти Владимир Путин ва Украина Президенти Петро Порошенко Украина шарқида сулҳ ўрнатилганини маълум қилган эди.

XS
SM
MD
LG