Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:33

Ироқ: АҚШ ҳарбийлари Ҳадиса тўғони яқинида жанггариларни бомбардимон қилди


Мосул тўғонини қўриқлаётган курдларнинг пешмерга жангчиси, 2014 йил 21 август.
Мосул тўғонини қўриқлаётган курдларнинг пешмерга жангчиси, 2014 йил 21 август.

Пентагон АҚШ ҳарбийлари Ироқнинг стратегик аҳамиятга эга бўлган Ҳадиса тўғони яқинидаги нишонларга ҳаводан зарбалар берганини билдирди.

Ироқ хавфсизлик кучлари назоратида бўлган мазкур тўғон июнь ойидан бери “Исломий Давлат” жанггарилари тахдидига дуч келаётган эди.

АҚШ Мудофаа вазирлигига кўра, ҳаво ҳужумлари 7 сентябрь куни Ироқ ҳукуматининг сўровига мувофиқ террорчилар таҳдидини бартараф этиш мақсадида амалга оширилганини билдирди.

Анбар вилоятидаги Ҳадиса тўғонига қурилган гидро-электр станция Ироқдаги энг йирик гидро-электр станция ҳисобланади.

АҚШ кучларининг Анбар вилоятида ҳаводан ҳужум уюштиргани Ироқда янги жабҳа очилганидан далолат беради.

Ундан олдин Америка ҳарбийлари Ироқ шимолидаги террорчиларга қарашли объектларга ҳаводан зарбалар берган эди.

18 август куни Ироқ шимолидаги курдларнинг пешмерга жангчилари мамлакатдаги энг йирик тўғонлардан бири - Мосул плотинаси устидан назоратни тўлиқ ўз қўлига олган эди.

XS
SM
MD
LG