Линклар

ОТБ Ўзбекистон темир йўлларини электрлаштиришга $ 150 миллион ажратади


Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Мароқанд-Навоий-Бухоро темир йўлини электрлаштириш лойиҳаси учун 2015 йилда Ўзбекистонга 150 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратади.

Банк маълумотига кўра, 232 километрлик темир йўлни электрлаштириш ва унга туташ йўлларни қуриш айни йўналишда юк ташишни 40 фоизгача кўпайтириш имконини яратади.

Мазкур лойиҳа беш йил давомида амалга оширилиши назарда тутилган.

Темир йўлларини электрлаштириш бўйича умумий қиймати 672 миллион долларлик лойиҳани амалга ошириш учун маблағнинг қолган қисми Ўзбекистон томони ва халқаро молия ташкилотлари кредитлари ҳисобига қопланиши режаланган.

Ўзбекистонда темир йўл линиялири узунлиги 4200 километрни ташкил қилади. Ҳозирга қадар 1000 километрлик темир йўл электрлаштирилган.

Мамлакат темир йўлларининг 2000 километрини электрлаштириш режаланган.

Ўзбекистон ичида юкларнинг 60 фоизи, экспорт-импорт юкларининг қарийб 80 фоизи темир йўл орқали ташилади.

XS
SM
MD
LG