Линклар

Афғонистонда аёлларни зўрлаган етти эркак ўлимга ҳукм қилинди


Афғонистонда суд тўрт аёлни зўрлаган етти эркакни ўлим жазосига ҳукм қилди.

7 сентябрь кунги маҳкамада судланувчилар август ойида Кобул ташқарисида бўлиб ўтган тўйдан қайтиб келаётган аёлларни ўғирлаганлик ва зўрлаганликда айбдор деб топилди.

Афғонистон бўйлаб аҳоли ғазабини қўзғатган етти шахс устидан олиб борилган суд жараёни мамлакат телевидениеси орқали жонли кўрсатилди.

Афғонистонда аксар зўрланган аёллар "шарманда бўлиш"дан қўрқиб номусига теккан шахслар устидан маҳкамага мурожаат қилмайди.

Бу воқеада зўрланган аёлларнинг оила аъзолари судга мурожаат қилган.

Якшанба кунги судда жабрланган аёллардан базилари бурқада гувоҳлик берган.

XS
SM
MD
LG