Линклар

logo-print

Уммон Ўзбекистонда илк бор кўргазма ўтказади


Тошкент марказида жойлашган Темурийлар тарихи давлат тузейи.

Тошкент марказида жойлашган Темурийлар тарихи давлат тузейи.

9 сентябрь куни Тошкентдаги Темурийлар тарихи давлат музейида “Олис Уммон яқин бўлмоқда” мавзуида кўргазма очилади.

Буни Уммоннинг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад бин Саид бин Муҳаммад ал-Лавати маълум қилди.

Кўргазмада Уммоннинг ҳозирги куни ва тарихига бағишланган санъат асарлари ва амалий санъат намуналари намойиш қилинади.

Элчи кўргазмага ташриф буюрганлар Уммон халқининг турмуши, адабиёти, мусиқаси ва маданиятнинг бошқа соҳалари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишини қўшимча қилди.

UzDaily.uz нашрига кўра, Уммон Ўзбекистонда илк бор ўтказаётган кўргазма 19 сентябрь куни ёпилади.

XS
SM
MD
LG