Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:11

Обама “Исломий Давлат”га қарши стратегиясини келаси ҳафтада эълон қилади


АҚШ Президенти Барак Обама “Исломий Давлат” жанггариларига қарши ўзининг ҳужум стратегиясини 10 сентябрь куни эълон қилишини айтди.

Обама буни АҚШ ҳарбийлари Ироқдаги жанггариларга қарши ҳаво ҳужумлари кўламини кенгайтириб, Анбар вилоятидаги стратегик аҳамиятга эга бўлган Ҳадиса тўғони яқинидаги нишонларга зарбалар берган пайтда билдирди.

Айни пайтда Ироқ ҳукумати қўшинлари ва уларга ҳайрихоҳ қуролли гуруҳлар Ҳадиса яқинида “Исломий Давлат” жанггариларига қарши ҳужумга ўтиб тўғондан 10 километр жануб томонда жойлашган Барвана шаҳрини қайта ҳукумат назоратига олди.

Анбар вилояти ҳокими Аҳад ал-Дулайми шаҳар қайта назоратга олинганидан кейин у ерга борган пайтда минамёт осколкаси бошига теккани оқибатида оғир яраланди.

Август ойида ал-Дулайми Анбар вилоятидаги жанггариларга қарши урушда АҚШдан мадад сўраган ва Америка ҳарбийларидан ёрдам қўлини чўзган эди.

XS
SM
MD
LG